Эрон вакиллари араблар йиғинида қатнашади

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий мамлакат ҳукумати жорий ой якунида Дамашқда ўтказилиши кутилаётган араб давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этишга розилик берганини маълум қилди.

Ливанда юзага келган сиёсий бўҳрон мазкур саммитнинг диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ливан парламентидаги сурияпараст ва уларга мухолиф партиялар президентликка кўрсатилган номзод борасида кўп ойлардан бери муросага кела олмаяпти.