Жорж Буш АҚШни инқироздан сақлашга уринмоқда

АҚШ президенти Жорж Буш ўз маъмурияти мамлакат иқтисодиётини инқирозга юз тутишдан сақлашга уринаётганини маълум қилди.

Жорж Буш Федерал захира тизими раҳбари Генри Полсон ва иқтисод масалалари бўйича бир қатор маслаҳатчилар билан учрашди. АҚШ раҳбари мамлакат иқтисоди қийин даврни бошдан кечираётганини тан олди. Бироқ у ўз маъмурияти инқирознинг олдини олиш мақсадида чоралар кўраётганини билдирди.

Айни пайтда АҚШ долларининг бошқа валюталарга нисбатан қадри пасайишда давом этяпти. Нефть нархи ҳам мисли кўрилмаган даражага кўтарилди. Хабарларга кўра, бир баррель нефть нархи 111 доллар 40 центни ташкил этган.