Халқаро кучлар уч аскарини йўқотди

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида содир этилган ҳужумда халқаро кучларнинг уч ҳарбийси, жумладан, даниялик икки аскар, бир таржимон ва тинч аҳоли вакилларидан уч киши нобуд бўлди.

Халқаро кучлар матбуот котибининг билдиришича, Гиришқ туманида худкуш томонидан содир этилган бу ҳужумда яна тўрт аскар ва тинч аҳоли вакилларидан олти киши тан жароҳати олган.