Портлашда жангарилар айбланди

АҚШ расмийлари Ироқнинг Карбало шаҳрида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатида “Ал-Қоида” ҳаракати жангариларини айблади.

Маълум бўлишича, 17 март куни шиаларнинг муқаддас қадамжоларидан бири Имом Ҳусайн зиёратгоҳи яқинида содир этилган портлашда камида 43 фуқаро нобуд бўлган. Хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида эронлик етти зиёратчи ҳам бўлган.

Карбалодаги мазкур портлаш АҚШ вице президенти Дик Чейнининг Ироққа қилаётган сафарига тўғри келди.