Вазир иқтисодиёт таназзулга юз тутаётганини тан олди

АҚШ молия вазири Генри Полсон мамлакат иқтисодиёти кескин пастга шўнғиётганини тан олди.

“Энг муҳими, инқирозга юз тутаётганимизни ўзимиз англамоқдамиз. Америка фуқароларининг иқтисодиётимиз кескин пастга шўнғиётганидан хабари бор, бунга шубҳам йўқ. Фикримча, энг муҳими, вазиятнинг нақадар ёмонлигини аниқлаш эмас, балки бу борада нима қила олишимиз мумкинлигини белгилаб олишдир”,- деди Генри Полсон.