Тибетнинг қувғиндаги ҳукумати матбуот котибининг билдиришича, Тибетда намойишлар бошлангандан буён жами 99 фуқаро нобуд бўлган.
Хитой ҳукумати эса рўй берган тартибсизликларда тинч аҳоли вакилларидан жами 13 киши нобуд бўлганини маълум қилди.
Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Лама агар Лҳасадаги вазият издан чиққудек бўлса, сиёсий масъулиятни ўз зиммасига олмаслиги ва истеъфога чиқишини маълум қилди.