Саакашвили Жорж Буш билан учрашди

Вашингтонда президент Михаил Саакашвили Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболларини муҳокама қилди.

Хабарларга кўра, АҚШга расмий сафар билан борган Грузия президенти Оқ уй раҳбари Жорж Буш билан учрашуви чоғида бир қатор муҳим масалалар, жумладан, Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболлари, Тбилиси-Москва ўртасидаги муаммолар ҳамда Абхазия ва Жанубий Осетия атрофидаги вазият муҳокама қилган.