Ҳарбийлар полициячиларни отиб қўйди

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги америкалик ҳарбийларнинг ироқлик уч полициячини тасодифан отиб қўйганини эълон қилди.

Ҳарбийларнинг айтишича, ичида полициячилар бўлган машина катта тезликда Киркук яқинидаги назорат пунктига яқинлашган. Ҳарбийлар унда бўлган шахсларни жангарилар билан адаштириб, уларга қарата ўт очган.