Портлашлар давом этяпти

Сўнгги 24 соат давомида Ироқ бўйлаб содир этилган зўравонликларда камида 26 киши нобуд бўлди.

Ироқ полициясининг билдиришича, Дажла вилоятида худкуш аёл ҳужуми натижасида тўрт киши нобуд бўлган, камида 12 фуқаро тан жароҳати олган.
Шунингдек, Мосулда Ироқ армиясига тегишли бино яқинида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган.