АҚШ Ироққа бостириб кирганига беш йил тўлди

Мазкур сана муносабати билан Пентагонда нутқ сўзлаган АҚШ президенти Жорж Буш ўз маъмуриятининг Ироқда уруш бошлаш ва Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш қарори тўғри бўлганини маълум қилди.

“Жангга киришганимиздан буён беш йил ўтганига қарамай, ҳануз уруш бошлаганимиз мақсадга мувофиқ бўлганми, у ерда ғалаба қозона оламизми, деган баҳлар тугамаяпти. Бунинг жавоби менга аниқ. Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш тўғри қарор бўлган ҳамда Америка бу урушда ғалаба қозониши шарт”,- деди Жорж Буш.