Усама бин Лодиннинг навбатдаги мурожаати

Исломий сайтлардан бири “Ал-Қоида” ҳаракати етакчиси Усама бин Лодинга тегишли экани айтилаётган навбатдаги мурожаатномани эълон қилди. Унда “Ал-Қоида” етакчиси Рим папаси Бенедикт XVIни ислом динига қарши янги салб юришига кўмак бераётганликда айблаган.

Шунингдек, бу мурожаатда Европада Муҳаммад САВни ҳақоратловчи суратлар чоп этилиши юзасидан огоҳлантириш билдирилган.

Ватикан матбуот котиби Рим папаси шаънига айтилган сўзларда асос йўқлигини маълум қилди.