Сергей Лавров Дамашқда

Сурияга сафар қилган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Дамашқда мамлакат президенти Башар Асад билан учрашди.

Хабарларга кўра, мазкур учрашув чоғида Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнига оид масалалар ҳамда Ливанда юзага келган сиёсий бўҳрон муҳокама қилинган. Шунингдек, учрашувда Фаластин-Исроил ўртасидаги тинчлик музокараларини Москвада ўтказиш ташаббуси ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда. С.Лавров Исроил ва Фаластинга ҳам сафар қилади.