Афғонистондаги миссия узайтирилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши ушбу халқаро ташкилотнинг Афғонистондаги миссияси мандатини узайтиришга оид резолюция қабул қилди.

Маълум бўлишича, “Толибон” ҳаракатига қарши курашаётган НАТО кучлари ва Афғонистон ҳукумати билан ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида БМТ Хавфсизлик кенгаши шундай қарорни қабул қилган. Резолюцияга мувофиқ БМТнинг Афғонистондаги миссияси мандати 2009 йилнинг март ойигача узайтирилди.