Фавқулодда ҳолат муддати ниҳоясига етди

Арманистон пойтахти Ереванда 1 март куни жорий этилган фавқулодда ҳолат муддати ниҳоясига етди.

Хабарларга кўра, мухолифатнинг бир нечта газеталари чоп этила бошлаган. Бироқ айрим сайтларга жорий қилинган тақиқ ҳануз ўз кучида қолмоқда.

Ўтган ой якунида мухолифатнинг норозилик акцияси иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй бергандан сўнг мамлакат президенти Ереванда фавқулодда ҳолат жорий қилган эди.