Жосуслар фош этилди

Беларус хавфсизлик хизмати мамлакатда АҚШ фойдасига жосуслик билан шуғулланган гуруҳ фош этилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, мазкур гуруҳга Беларуснинг камида 10 фуқароси аъзо бўлган. Айни пайтда АҚШнинг Минскдаги элчихонаси хавфсизлик хизмати иддаоларини кескин рад этди.

Сўнгги пайтда расмий Минск ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар таранглашаётгани кузатилмоқда. Жорий ой якунида Беларус АҚШнинг Минскдаги элчисига мамлакатни тарк этишни тавсия қилгандан сўнг расмий Вашингтон Беларусдаги элчихона ходимлари сонини қисқартирган эди.