Форсигўй давлатлар яқин ҳамкорлик қилмоқчи

Душанбе шаҳрида Тожикистон, Эрон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари транспорт, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига оид ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандумни имзолади.

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақийнинг айтишича, имзоланган ҳужжатлар орасида энг муҳими Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Афғонистон ва Эронни бир-бирига боғловчи темир йўлни қуришга оид ҳужжатдир.

Эрон расмийси лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат бу мамлакатлар, балки Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасида товар экспортининг ошишига кўмаклашишини билдирди.