Жанубий Қозоғистонда ОИТВга чалинган гўдаклар сони 149 тага етди

Куни-кеча Қазиғурт туманида истиқомат қиладиган 3 яшар қизалоқ ва 8 яшар ўғил болада одам иммун танқислиги вируси аниқланди. Бу билан Жанубий Қозоғистонда оммавий равишда ОИТВга чалинган ёш болалар ва оналар сони 149 кишига етди.

Вилоятда оммавий тарзда ОИТВ юқиш ҳолати 2006 йил ёзида аниқланган эди. Ҳозир ОИТВ юқтирган 149 ёш боланинг 10 таси нобуд бўлган, бири хориж фуқаролари томонидан асраб олинган. ОИТВга чалинган оналар сони эса 17 кишини ташкил қилади.