Янги бош вазир терроризмга қарши курашни давом эттиради

Покистоннинг янги бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний АҚШ президенти Жорж Буш билан телефон орқали мулоқотда унинг ҳукумати терроризмга қарши курашни давом эттиражагини билдирди.

Хабарларга кўра, 25 март куни Жорж Буш уни бош вазир этиб сайланиши билан табриклаган. Ўзаро мулоқот чоғида Ризо Ғилоний Покистон АҚШ билан яқин алоқаларни давом эттиришга содиқ қолишини маълум қилган.

Марҳума Беназир Бҳуттонинг сафдоши Ризо Ғилоний куни-кеча бош вазир сифатида қасамёдга келтирилганди.