АҚШ иттифоқчиларига қулоқ тутиши керак

АҚШ президентлигига номзод республикачи Жон Маккейн Оқ уй ўз иттифоқчиларининг маслаҳатларига қулоқ тутиб, бу давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши даркорлигини билдирди.

Сайловолди кампанияси доирасида нутқ сўзлаган Жон Маккейн бир қатор муҳим масалаларга тўхталди. Жумладан, Ироқ ҳақида гапириб, вазият барқарорлашмагунча АҚШ қўшинлари бу мамлакатдан чиқарилмаслиги кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, Маккейн АҚШ ҳукуматини Гуантанамодаги қамоқхонани ёпишга чақирди.