Ироқ ҳукумати кучларининг Басра шаҳрида ўтказаётган кенг қамровли ҳарбий амалиётлари эса давом этмоқда.
Нурий ал-Маликий Басрада ҳукумат кучларига қарши курашаётган шиа жангарилари, жумладан, Муқтадо ас-Садрга содиқ бўлган Маҳдий армиясини жума кунигача ўз қуролларини топширишга чақирди, акс ҳолда уларга қарши жиддий чоралар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Уч кундан буён Басра ва Бағдод яқинидаги Садр шаҳарчаларида давом этаётган шиддатли тўқнашувларда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.
Шунингдек, Басра яқинидаги катта нефть қувурларидан бири номаълум шахслар томонидан портлатиб юборилгани айтилмоқда.