Россияда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ўлдириб кетилди

Хабарларга кўра, Санкт-Петербург шаҳрида рўйхатга олинган, бироқ ҳеч қаерда ишламайдиган 20 ёшли ўзбекнинг жасади шаҳарнинг Виборский туманида топилган. Номаълум шахслар томонидан ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси танасида бир неча пичоқ излари бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошлаб юборилгани айтилмоқда.