НАТО Россияни битимга қайтишга даъват этди

НАТО Россияни Европада оддий қуроллар ҳақидаги халқаро битимга қайта қўшилишга чақирди.

НАТО жума куни кечқурун эълон қилган баёнотида Москва расмийларини Европага жойлаштирилган оддий қуролларни тартибга солувчи ҳарбий битимга риоя қилишга чақирган. Россия ўтган йил декабрда бу шартномадаги иштирокини бир томонлама тўхтатганини эълон қилган эди.