Янги бош вазир якдил ишончга эришди

Покистон парламенти бош вазир этиб сайланган Юсуф Риза Ғилонийга якдиллик билан ишонч овози берди.

Шу ҳафта янги парламент аъзолари томонидан лавозимга сайланган Ғилоний ўз ҳукуматининг устивор мақсади ҳақида гапириб: “Асосий мақсадимиз мамлакатда тинчлик ўрнатиш ва терроризмга қарши курашдир. Терроризмга қарши уруш бу бизнинг уруш. Чунки терроризм оқибатида кўплаб бегуноҳ болаларимиз ва аскарларимиз нобуд бўлди. Афсуски, айрим кишилар ўз фикрини билдириш учун зўравонлик йўлини танлаган. Энди мамлакат демократия йўлидан боришга қарор қилди. Шу боис, мен зўравонлик йўлини танлаганларни сафимизга қўшилишга чақираман. Биз ўз қуролларини қўйиб, тинчлик йўлини танлаганлар билан музокарага тайёрмиз, – деди.