Мусулмонлар энг кўп

Ватиканинг маълум қилишича, дунёдаги энг йирик диний конфессия ҳисобланиб келинган католиклар бу биринчиликни мусулмонларган бой берган.

Ватиканнинг 2008 йилги статистикасини ишлаб чиққан Витторио Форметти ҳозир мусулмонлар дунё аҳолиснинг 19,2 фоизини ташкил этиши, рим католик черкови вакиллари эса 17,4 фоиздан иборатлигини билдирди.

Лекин, дея қўшимча қилди В.Форметти, насронийларнинг бошқа конфессиялари, жумладан, православ, англикан ва протестантлар католикларга қўшиб саналганда насронийларнинг умумий сони дунё аҳолисининг 33 фоизи ёки 2 миллиардга яқин одамни ташкил қилади.