Афғонистондаги портлашда британиялик икки ҳарбий ҳалок бўлди

Буюк Британия қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, портлаш ҳарбийлар Ҳилманд вилоятининг Кажаки туманида қўриқчилик қилаётган пайтда содир этилган.

Маълум бўлишича, 2001 йилдан буён шу пайтгача Афғонистонда британиялик жами 91 ҳарбий ҳалок бўлган.

Шунингдек, Зарий тумани ҳокими Ниёз Муҳаммад Сарҳадий йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида афғонистонлик уч кўриқчи қурбон бўлганини маълум қилди.