“Яшил зона” ўққа тутилди

Бағдодда ҳукумат бинолари ва хорижий элчихоналар жойлашган “яшил зона”га ракета ҳужуми уюштирилди.

Бир ҳафта муқаддам ҳукумат кучлари Басра шаҳрида ўрнашиб олган шиа жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлаб юборган эди.
Куни-кеча шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садр ўз жангариларига Бағдод ва Басра шаҳарларидан чекинишга буйруқ берди. Шу кунгача ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида Бағдод ва Басра шаҳарларида рўй берган шиддатли тўқнашувларда 240га яқин фуқаро нобуд бўлди.