Қўрбоши қайта қўлга олинди

Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг шу пайтгача ҳибсдан икки маротаба қочишга муваффақ бўлган қўрбошиларидан бири мулла Нақибуллоҳ қайта ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, мулла Нақибуллоҳ бошчилигидаги бир гуруҳ жангарилар Ҳилманд вилоятида полиция бўлинмасига ҳужум қилган. Томонлар ўртасида рўй берган отишмада уч жангари ўлдирилиб, қўрбоши ҳибсга олинган.