Санкт-Петербург Олимпиада мезбонлиги учун даъвогар бўлади

Санкт-Петербург ҳокими Валентина Матвиенко Пекинда бўладиган Олимпиада машъаласини ўз шаҳрида қабул қилиб олиш маросимида Санкт-Петербург 2020 йилда ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбон бўлиш учун даъвогарлик қилиши ҳақида баёнот берди.

Ўтган йил Россия 2014 йилги Қишки Олимпиада ўйинларини Қора денгиз соҳилида жойлашган Сочи шаҳрида ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Сўнгги бор Олимпиада Россияда собиқ Совет Иттифоқи даврида, яъни 1980 йилда Москва шаҳрида ўтказилган эди.