Афғонистон жанубида канадалик аскар ҳалок бўлди

Канаданинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Гай Ларошнинг айтишича, 24 ёшли аскар 4 апрель куни Панжави туманида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида нобуд бўлган.

Бу билан толиблар 2001 йилда ҳокимиятдан ағдарилгандан бери Афғонистонда ҳалок бўлган канадалик ҳарбийлар сони 82 тага етди. Панжави Қандаҳор шаҳридан ғарб томонда жойлашган бўлиб, толиблар жангарилари фаол бўлган туманлардан бири ҳисобланади.