Ҳолливуднинг машҳур актёри Чарлтон Ҳестон 84 ёшида вафот этди

Ҳестонлар оиласи вакилининг билдиришича, машҳур кино юлдузи ўзининг Беверли Ҳиллздаги уйида оламдан кўз юмган.

Ч.Ҳестон кўплаб, жумладан, “Маймунлар сайёраси”, “Омега кишиси” ва “Уч мушкетёр” фильмларида бош ролларни ижро этган. 1959 йилда суратга олинган “Бенҳур” фильмида бош қаҳрамон ролини ижро этган учун Ҳестон Оскар мукофотига сазовор бўлган.