Портлаш камида 10 кишини ўлдирди

Шри-Ланкада амалга оширилган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, портлаш якшанба куни мамлакатнинг энг йирик шаҳри Коломбода ўтказилиши режалаштирилган марафон старти пайтида рўй берган.

Ҳалок бўлганлар орасида марафонга старт бериш маросимида иштирок этган йўл қурилиши вазири Жеяраж Фернанўдопулле ҳам бор.