Президент сайлови куни белгиланди

Озарбойжон Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 18 октябрь куни мамлакатда президент сайлови ўтказилишини эълон қилди. МСК раиси мазкур сана конституцияга мувофиқ белгиланганини билдирди.

Сайловда Озарбойжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиевнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Илҳом Алиев мамлакатда мустақил матбуот ва мухолиф партияларга қарши юритаётган сиёсати туфайли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқидларга учрамоқда.