Путиннинг бош вазирликка тайинланиши муҳокама қилинади

Россия Давлат думаси спикери Борис Гризлов истеъфога чиқаётган президент Владимир Путинни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш масаласини Дума 8 май куни муҳокама қилишини билдирди.

Унинг айтишича, 7 май куни Россиянинг янги сайланган президенти Дмитрий Медведевни қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида В.Путин агар Д.Медведев президент сайловида ғалаба қозонса, Россия бош вазири лавозимида ишлашга розилик берган эди.