Наркотикфуруш қўлга олинди

Қозоқ-ўзбек чегарасида Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддасини олиб ўтмоқчи бўлган қозоғистонлик шахс қўлга олинди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматининг маълум қилишича, чегарачилар шубҳали ҳаракати билан диққатни ўзига тортган қозоғистонлик шахсни текшириб кўрганида унинг белбоғида яширилган 300 грамм героин моддаси топилган.