Қандаҳорда яна портлаш рўй берди

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида содир этилган портлашда тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши нобуд бўлди, 20дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, худкуш ўз машинасини халқаро кучлар ҳарбий карвони яқинида портлатиб юборган. Қандаҳор полицияси вакили бу портлашда халқаро кучларга талафот етмаганини маълум қилди.