“Ҳамас” икки аъзосидан айрилди

Исроил қўшинларининг Ғазо минтақасида амалга оширган ҳаво ҳужуми оқибатида “Ҳамас” ҳаракатининг икки аъзоси нобуд бўлди.

Бундан бироз аввал Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт икки исроилликнинг жангарилар томонидан отиб ўлдирилишига жавобан чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирганди.

Чоршанба куни фаластинлик жангарилар Нахал Оз чегара пункти яқинида Исроилнинг икки фуқаросини отиб ўлдирган эди. Исроил ҳукумати бу ҳужум учун масъулиятни “Ҳамас” ҳаракати зиммасига юклади.