Учувчисиз самолёт 12 кишини ўлдирди

АҚШ қўшинларининг Бағдод ва Басра шаҳарларида амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатида 12 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, бу ҳаво зарбалари учувчисиз бошқариладиган ҳарбий самолёт ёрдамида амалга оширилган.

АҚШ ва Буюк Британия қўшинлари қўмондонлигининг маълум қилишича, ўлдирилган шахслар ҳукумат кучларига қарши кураш олиб бораётган маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари бўлган.