Италиядаги умумхалқ сайлови

Унда консерватив кучлар етакчиси, учинчи муддат бош вазир бўлиш ниятидаги Силвио Берлускони билан Римнинг собиқ ҳокими Валтер Вельтрони рақиблик қилмоқда.

Сайлов арафасида ўтказилган жамоатчилик сўрови натижаларига кўра, сайловда С.Берлускони ғалаба қозониши мумкин, аммо айни вақтда сайловчиларнинг анчагина қисми ҳали бир қарорга келмаган.

Янги ҳукумат Италиянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳокимиятга келадиган 62-ҳукумати бўлади.