Тинч аҳоли ҳаёти хавфда бўлмаслиги керак

Халқаро қизил хоч қўмитаси Афғонистон ҳукумати қўшинлари, мамлакатдаги халқаро кучлар ва жангариларни ўзаро тўқнашувлар пайтида тинч аҳоли вакилларининг ҳаётини хавф остига қўймасликка чақирди.

Шунингдек, қўмита Афғонистон ҳукуматидан Кобул жанубидаги қамоқхонада сақланаётган маҳбуслар учун шарт-шароит яратилиши ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини кафолатлашни талаб қилди.

Қўмита президенти Якоб Келленбергер бир ҳафта Афғонистонда бўлиб, сафари давомида президент Ҳомид Карзай ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилди.