Афғонистон жанубидаги портлашда полициянинг икки ходими ўлди

Қандаҳор вилояти полициясининг билдиришича, йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида яна уч полициячи тан жароҳати олган. Мазкур воқеадан бир кун аввал “Толибон” жангарилари вилоятнинг Арғондоб туманида полициянинг 11 ходимини ўлдириб кетган эди.

Хабарларга кўра, сўнгги икки ҳафта давомида Қандаҳор вилоятида жангарилар содир этган ҳужумларда 20дан ортиқ полициячи нобуд бўлган.