АҚШ озиқ-овқат бўҳронини бартараф этишга пул ажратади

АҚШ президенти Жорж Буш глобал озиқ-овқат бўҳрони оқибатларини бартараф этиш учун 200 миллион доллар маблағ ажратилишини маълум қилди.

Хабарларга кўра, бу маблағ АҚШ ҳукуматининг қашшоқ мамлакатлар аҳолисига кўрсатаётган ёрдам дастурлари доирасида ажратилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қимматлаб бориши камбағал давлатларда оммавий тартибсизликларга сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган Жаҳон банки президенти Роберт Зеллик 14 апрель куни донор давлатларни камбағал мамлакатларга ёрдам беришга чақирган эди.