Юсуф Жума қамалди

Бухоро вилояти жиноят ишлари суди таниқли шоир Юсуф Жумани беш йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг ўғли Бобур эса уч йиллик шартли жазо билан суд залидан озод этилган.

Юсуф Жума ва ўғлига Жиноят кодексининг 105, 140, 119-моддалари бўйича, яъни ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш, унга тан жароҳати етказиш ва қаршилик кўрсатиш айблари қўйилган эди.