Олимпиада машъаласи Исломободда

Пекинда ўтказилажак Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетаси Покистон пойтахти Исломободга етиб келди.

Қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилиши ва Хитой сиёсатига қарши норозилик акциялари ўтказилиши мумкинлиги боис, Олимпиада машъаласи эстафетаси шаҳар кўчаларида эмас, балки ёпиқ стадионда ўтказилди. Бу маросимда Покистон президенти Парвез Мушарраф, ҳукумат расмийлари ва мамлакатнинг таниқли спортчилари иштирок этди.