КХДРда очарчилик бошланиши мумкин

БМТ яқин келажакда Шимолий Кореяда очарчилик бошланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

БМТ Озиқ-овқат дастури Шимолий Кореядаги вазият кундан-кунга ёмонлашиб бораётгани, бу ердаги фожеанинг олдини олиш учун эса зудлик билан ёрдам кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида баёнот тарқатди.

БМТ маълумотига кўра, ҳозир Шимолий Кореянинг 6,5 миллионга яқин фуқароси озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигини ҳис қилмоқда. Бунга ўтган йилда мамлакатда рўй берган сув тошқинлари сабаб бўлгани айтилмоқда.