Ироқ бош вазири Брюссельда ЕИ расмийлари билан учрашди

Хабарларга кўра, учрашувлар чоғида Ироқдаги вазият ҳамда бу мамлакатнинг ЕИ билан ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинган.

Европа парламентининг ташқи алоқалар қўмитасида чиқиш қилган Нурий ал-Маликий Ироқ ҳукумати ЕИ билан нефть ва газ соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини билдирди.

Европа комиссияси раиси Хосе Мануэл Баррозу эса ЕИ яқин келажакда Ироқ ҳукумати билан энергетика соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзолашини маълум қилди.