Ироқ шимолидаги портлашда камида 50 фуқаро нобуд бўлди

Ироқ полицияси тарқатган маълумотга кўра, худкуш ўзини дафн маросими чоғида портлатиб юборган.

Сўнгги уч кун давомида Ироқ бўйлаб бир нечта қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилди. Бу портлашларда жами 60га яқин фуқаро нобуд бўлган.