Сербия ўз сўзидан қайтмайди

Сербия ҳукумати БМТнинг эътирози ҳамда Косово ўз мустақиллигини эълон қилганига қарамай, бу ерда маҳаллий сайловлар ўтказиш режасидан воз кечмаслигини маълум қилди.

Сербия савдо вазири Предраг Бубалонинг билдиришича, ҳукумат мажлисида бу борада якдиллик билан овоз берилган.

Сербия ҳукумати 11 май куни мамлакатда ўтказилажак парламент сайлови билан бир қаторда Косовонинг 16 та маъмурий ҳудудида, жумладан, ўлка пойтахти Приштинада маҳаллий сайловлар ўтказишни режалаштирилган эди.