БМТ фавқулодда мажлис ўтказади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Грузиянинг Россия қарори юзасидан йўллаган шикоят аризасини кўриб чиқиш учун кейинги ҳафтада фавқулодда мажлис ўтказади.

Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашининг амалдаги президенти Жанубий Африка Республикасининг БМТдаги элчиси Думисани Кумало маълум қилди.

16 апрель куни Россия президенти Владимир Путин ўз ҳукуматига Абхазия ва Жанубий Осетия билан яқиндан ҳамкорлик қилишни йўлга қўйишга фармойиш бергандан сўнг Грузия ташқи ишлар вазири БМТ Хавфсизлик кенгашини бу қарор юзасидан фавқулодда мажлис ўтказишга чақирган эди.

НАТО Россияни ўз қарорини бекор қилишга чақирган бўлса, ЕИ бу ерда юзага келган вазиятдан ташвиш билдирди.