“Восток” аскарлари хизматдан бўйин товлади

Россия Давлат думаси депутати Адам Делимханов Чеченистондаги “Восток” батальонининг 300 аскари ўз бошлиқларининг қонунбузарликлари боис хизматдан бўйин товлаганини маълум қилди.

Унинг айтишича, батальон бошлиғи Сулим Ямадаев ва унинг укаси Баруди одам ўғирлаш ва қотиллик каби жиноятларга қўл урган.

“Бадруди Ямадаев,- деди депутат,- жиноятчидир ва қамоқда ўтириш лозим. Унинг қандай қилиб жавобгарликдан омон қолгани ва акаси жиноятларига шерик бўлганини тушуна олмадим”.