Исроил ҳарбийлари беш фаластинликни ўлдирди

Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасига уюштирган ҳаво ҳужумида “Ҳамас” жангарилари экани айтилаётган беш фаластинлик ҳалок бўлди.

Ҳаво ҳужуми шанба куни, “Ҳамас”нинг уч жангариси ҳалок бўлган ва 13 яҳудий аскари жароҳатланган тўқнашувдан бир неча соат ўтиб уюштирилди. Куни-кеча “Ҳамас” жангарилари портловчи моддалар жойланган автомашина ёрдамида Ғазодаги текширув пунктига ҳужум қилганди. “Ҳамас” бу ҳужум Исроилнинг Ғазони қамал қилишига қарши курашнинг бошланиши, дея эълон қилди.